Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:29

Шимолий Осетияда Беслан фожиаси хотирланмоқда


Шимолий Осетия Республикасида Беслан шаҳридаги мактабда гаровга олинган одамлардан 334 киши, жумладан, 186 бола нобуд бўлганининг 9 йиллиги муносабати билан уч кунлик мотам бошланди.

2004 йилги воқеада чечен жанггарилари 1200 кишини мактаб биносида уч кун гаровда ушлаб турган.

Гаровдагиларнинг аксари Россия хавфсизлик кучлари бинони штурм қилган пайтда нобуд бўлган.

Якшанба кунги хотира маросими 1-мактабда қўнғироқ чалиниши билан бошланди.

Сана муносабати билан Шимолий Осетияда хавфсизлик чоралари кучайтирилди.

Беслан шаҳрининг ўзига қарийб 1500 нафар полиция ходими жойлаштирилди.

Беслан фожиаси қурбонлари ҳар йили турли тадбирлар уюштириш орқали ёд этиб келинади.
XS
SM
MD
LG