Линклар

Жанубий Африка Республикасининг собиқ президенти ва Нобел Тинчлик мукофоти соҳиби Нелсон Мандела якшанба куни касалхонадан уйига олиб кетилди.

95 яшар Мандела икки ойдан ортиқ вақтдан бери шифохонада ўпка инфекциясидан даволанаётган эди.

Ҳукумат эълон қилган баёнотда Манделанинг аҳволи “оғир ва базан беқарор” бўлишига қарамай, унинг уйига кетишига рухсат берилгани маълум қилинган.

Баёнотда Нелсон Мандела ўз уйида муолажаларни касалхонадагидек давом эттириши билдирилган.
XS
SM
MD
LG