Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:54

Туркманистон президенти "қудратли" амалдорларни ишдан бўшатди


Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов.
Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов.
Туркманистон Президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов мамлакат Бош прокурорини лавозимидан бўшатди.

Якшанба куни Бердимуҳаммедов мамлакат Бош прокурори Яранбират Язмирадов “интизомни бузгани” ва “қўпол хатоликларга йўл қўйгани” учун ишдан бўшатилганини эълон қилди.

Туркманистон президенти шу кунгача Олий суд раиси бўлиб ишлаган Аманмират Ҳаллиевни Бош прокурор этиб тайинлади.

Бундан ташқари, Бердимуҳаммедов Миллий хавфсизлик вазирининг Ашхобод бўйича масъул ўринбосарини “ишида камчиликларга йўл қўйгани учун” лавозимидан бўшатди.

Ички ишлар вазири ўринбосари ҳам лавозимидан мосуво бўлди.

25 август куни телевидение орқали кўрсатилган Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишида президент ҳарбийлар ва куч ишлатиш салоҳиятига эга тизимлар фаолиятини яхшилаш кераклиги ҳақида гапирганидан кейин юқори лавозимли амалдорлар ишдан олинди.
XS
SM
MD
LG