Линклар

Афғонистонда янги Ички ишлар вазири тайинланди


Афғонистоннинг Покистондаги собиқ элчиси Муҳаммад Умар Даудзай.

Афғонистоннинг Покистондаги собиқ элчиси Муҳаммад Умар Даудзай.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай “хавфсизликни яхшироқ таъминлаш” мақсадида Афғонистоннинг Покистондаги собиқ элчиси Муҳаммад Умар Даудзайни Ички ишлар вазири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлади.

Собиқ элчи Ички ишлар вазири Мужтаба Патангнинг ўрнини эгаллади.

Мамлакатда хавфсизлик вазияти ёмонлашиб бораётгани ва Ички ишлар вазирлигида коррупция кенг тарқалганидан ташвишланган Афғонистон парламенти аъзолари июл ойида Патангни лавозимидан бўшатган эди.

Афғонистон президенти маъмуриятининг собиқ раҳбари бўлган Муҳаммад Умар Даудзай келаси йил апрел ойида ўтказиладиган президентлик сайловида номзод сифатида қатнашиши мумкинлиги айтилмоқда.

Айни пайтда, президент Ҳамид Карзай Кобул полицияси бошлиғи генерал Аюб Салангини Ички ишлар вазири ўринбосари этиб тайинлади.

Парламент тасдиқлагунича Даудзай ва Саланги ўз вазифасини вақтинча бажаради.
XS
SM
MD
LG