Линклар

Зўравонлик рўй берган Алмаота шаҳрида қайта тартиб ўрнатилди


Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри ҳокими Аҳмеджан Ясимов Prime Plaza савдо маркази ҳудудидаги исёндан кейин 1 сентябр куни ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарларининг фавқулодда йиғилишини ўтказди.

31 август оқшомида Олмаотада машҳур қўшиқчи Қайрат Нуртаснинг концерти бекор қилингани ортидан содир бўлган тартибсизликлар пайтида полиция 165 кишини қўлга олгани маълум қилинди.

Хабарларга кўра, норозилар савдо марказининг тўхташ жойидаги автомобилларга шикаст етказишдан олдин саҳнага тош ва бутилкалар улоқтирган.

Олмаота шаҳар прокуратураси матбуот котиби журналистларга ташкилотчилар концерт уюштириш учун рухсатга эга бўлмагани сабабли таниқли хонанданинг концерти бекор қилинганини айтди.

Прокуратура расмийси полиция ходимлари тартибсизликка жавобан қонун доирасида тўғри чора кўрганини қўшимча қилди.

Унга кўра, воқеа юзасидан безорилик бўйича жиноий иш қўзғатилган.
XS
SM
MD
LG