Линклар

Керри: АҚШ Сурияда зарин гази қўлланилгани ҳақида далилларга эга


АҚШ Давлат котиби Жон Керри Вашингтон Сурияда асабга таъсир этувчи зарин гази қўлланилгани ҳақида далилларга эга эканини айтди.

Якшанба куни ахборот воситаларига интервю берган Керри Конгресс аъзолари Сурияга ҳарбий зарба беришга рухсат этишига ишончи комил эканини урғулади.

АҚШ Президенти Барак Обама Дамашқ яқинида кимёвий қуроллар қўллагани иддао қилинган Сурия ҳукуматига қарши “чекланган” ҳарбий зарба беришга рухсат сўраб, Конгрессга мурожаат қилди.

Ёзги таътилдан 9 сентябр куни қайтадиган Конгресс аъзоларининг бу масаласини муҳокама қилиб овозга қўйиши кутилмоқда.

Якшанба куни Сурия Президенти Башар Ал Ассад ҳукумати Сурия ҳар қандай ташқи ҳужумга қарши тура олишини яна бир марта қайтарди.

Вашингтон маълумотига кўра, 21 август куни Дамашқ яқинида уюштирилган кимёвий ҳужумда 1400 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG