Линклар

Путин Каримовни мустақиллик байрами билан табриклади


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг 22 йиллиги нишонланмоқда.

Байрам муносабати билан ўнлаб давлат раҳбарлари ва ҳукумат бошлиқлари Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов номига табрик телеграммалари йўллади.

Якшанба куни Россия Президенти Владимир Путин ҳам ўзбекистонлик ҳамкасбига табрик йўллади.

Россиядаги ахборот агентликлари хабарига кўра, Путин қутлов телеграммасида Россия-Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар стратегик ҳамкорлик ва иттифоқчилик руҳида жадаллик билан ривожланишига ишонч билдирган.

Ундан олдин АҚШ Давлат котиби Жон Керри Ўзбекистон халқини Мустақиллик байрами билан қутлади.

“Президент Обама ва Қўшма Штатлар халқи номидан ўзбекистонликларни Мустақлликнинг 22 йилиги билан муборакбод этаман. Қўшма Штатлар Ўзбекистон халқи билан маориф, хавфсизлик ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш, савдо-сотиқ ҳамда иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш каби ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорлик қилаётганидан фахрланади”, - дейилади Давлат котиби Жон Керрининг табрикномасида.
XS
SM
MD
LG