Линклар

БМТ август ойида Ироқда амалга оширилган ҳужумлар оқибатида 800 дан ортиқ одам нобуд бўлганини маълум қилди.

БМТ якшанба куни эълон қилган ҳисоботда Ироқда август ойида кўрилган талафотлар июл ойига нисбатан камроқ бўлишига қарамай, бу мамлакатда зўравонликлар давом этаётгани қайд этилган.

БМТ расмийси Дакелин Бэдкокка Франс Пресс ахборот агентлигига жорий йил бошидан бери Ироқда тинч аҳолидан қарийб 5000 киши нобуд бўлгани ва 12 минг одам яраланганини айтган.

Ироқдаги зўравонликларнинг аксари Ироқ Бош вазири Нурий Ал-Маликий бошчилигидаги шиа ҳукумат мамлакатда озчиликни ташкил этган суннийларни ҳокимиятдан четлатишга уринаётгани борасидаги шубҳалар сабабли амалга оширилган.
XS
SM
MD
LG