Линклар

logo-print
Дубайда ўзбекистонлик аёл Бош прокуратура биносини портлатиб юбориш билан таҳдид қилди.

Associated Press агентлигининг хабар қилишича, бу таҳдиддан кейин бинодаги ходимлар эвакуация қилинган.

Маълумотларга кўра, 6 ёшли боласини етаклаган аёл бинога кириб, Дубай ҳокими шайх Муҳаммад бин Рашид ал-Мақтум билан учраштиришни сўраган, акс ҳолда, белидаги портловчи модда билан тўла камарни портлатиб юборишини айтган.

Полицияга кўра, рус тилида сўзлаган аёл ёнидаги боланинг отаси Бирлашган Араб Амирлиги фуқароси эканини, унинг ўз фарзандини тан олишини талаб қилаётганини айтиб, бу борада Дубай расмийларидан ёрдам сўраган.
XS
SM
MD
LG