Линклар

logo-print

Миср собиқ президентининг иши судга оширилди


Миср собиқ президенти Муҳаммад Мурсийнинг ҳозир қаерда сақланаётгани маълум эмас.

Миср собиқ президенти Муҳаммад Мурсийнинг ҳозир қаерда сақланаётгани маълум эмас.

Миср Бош прокурори ҳокимиятдан четлатилган президент Муҳаммад Мурсий зўравонликка ва кишиларни ўлдиришга чақирганликда айбланаётганини маълум қилди.

Миср давлат ахборот агентлигининг якшанба куни ёйинланган хабарида айтилишича, Мурсий ва “Мусулмон Биродарлиги” ҳаракатининг 14 аъзосига оид иш Қоҳира жиноят ишлари судига ўтказиб берилган.

Маҳкама қачон бошланиши ҳозирча маълум эмас.

Собиқ президент ва унинг сафдошларига қўйилаётган айблов Мурсий тарафдорлари ва мухолифлари ўртасида 2012 йил декабрида содир бўлган тўқнашувларга дохилдир.

Муҳаммад Мурсий шу йилнинг 3 июлида ҳокимиятдан четлатилганидан кейин ҳибсга олинганди. Унинг қаерда сақланаётгани номаълум.
XS
SM
MD
LG