Линклар

logo-print
Теҳронда шу йилнинг май ойида жосусликда айбланиб, ҳибсга олинмиш словакиялик саккиз парапланчидан олти нафари озод қилинди.

Словакия бош вазири Роберт Фицонинг якшанба куни билдиришича, парапланчилар Эрон ҳукумати билан олиб борилган музокаралар натижасида озод қилинган. Фицо ҳибсда қолаётган икки словакияликни озод қилиш бўйича музокаралар “ўта қийин” бўлиши кутилаётганини қўшимча қилди.

Июл ойида Эрон расмийлари ноқонуний фаолият олиб борганлик, шу жумладан, мамлакат ҳарбий объектларини суратга олганлик учун ҳибсга олинмиш саккиз нафар словакиялик ва бир эронлик иши бўйича тергов ишлари бошланганини билдиргандилар. Эрон прокуратураси вакилининг таъкидича, қўлга олинганлар ёнларида “ностандарт жиҳозлар” олиб юрган.

Ҳибсга олинганларнинг дўстлари France-Presse агентлигига словакиялик параланчилар Эронга ҳужжатли филм учун материал йиғиш мақсадида борганларини айтганлар.
XS
SM
MD
LG