Линклар

logo-print

Россия Сурия ҳукумати кимёвий қурол қўллаганига оид далилларга ишонмаяпти


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурия Президенти Башар ал-Ассад ҳукумати кимёвий қурол қўллагани тўғрисида АҚШ тақдим қилган далиллар Москвани ишонтира олгани йўқ, дея маълум қилди.

Душанба куни Халқаро муносабатлар Москва давлат университети талабалари олдида қилган чиқишида Лавров Қўшма Штатлар, Британия ва Франция ҳукуматлари тарафидан илгари сурилган далиллар “жиддий шубҳаларни” туғдиради, дея таъкидлади.

Лавров агар Сурияда ташқаридан ҳарбий интервенция амалга ошириладиган тақдирда Сурия мухолифати бўҳронга сиёсий ечим топиш йўлидан боришига ишонмаслигини билдирди.

АҚШ Президенти Барак Обама 31 август куни қилган чиқишида Ассад ҳукумати 1400дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлган кимёвий ҳужум ортида турганига ишончи комил эканини баён қилди. Ўша куни Россия Президенти Владимир Путин Вашингтондан ўз иддаоларини БМТга топширишни талаб қилди.
XS
SM
MD
LG