Линклар

logo-print

АҚШ базасига қилинган ҳужум учун Толибон масъулиятни ўз зиммасига олди


Нангарҳор расмийларига кўра, ҳужумда беш худкуш ва бомба ўрнатилган машина ишлатилган.

Нангарҳор расмийларига кўра, ҳужумда беш худкуш ва бомба ўрнатилган машина ишлатилган.

Толибон жанггарилари АҚШ ҳарбий базасига қилинган ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Душанба куни Афғонистон-Покистон чегараси олдида жойлашган АҚШ базасига худкуш бомбачилар ҳужум уюштирганини НАТО расмийлари тасдиқлади.

НАТО берган баёнотга кўра, Нангарҳор вилоятининг Торхам туманида рўй берган ҳужумда халқаро коалиция ёки Афғонистон қўшинларига талафот етмаган. Тўқнашувда ҳужумчилардан камида иккитаси ўлдирилгани айтилмоқда.

Нангарҳор вилояти ҳокимлиги матбуот вакилига кўра, ҳужумда таналарига бомба камзул кийиб олган жанггари иштирок этган ва портловчи мослама ўрнатилган машина ишлатилган.

Уч ярим соат давом этган ҳужумни қайтариш учун НАТО ҳарбий вертолётлари ёрдамга чақиртирилган. Бу база НАТО қўшинлари таъминоти учун муҳим ҳиcоблананг Жалолобод-Торхам автойўлида жойлашган.

Ҳужум пайтида автотрасса ёпиб қўилган. Хабарларга кўра, НАТОга қарашkи бир нечта автомашина йўқ қилинган.
XS
SM
MD
LG