Линклар

logo-print

Ўзбекистон-Иордания ўйини учун энг арзон билет 20 минг сўм бўлади


Ўзбекистон Футбол Федерациясининг билдиришича, 5 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ва Иордания футбол миллий терма жамоалари ўртасида ўтказиладиган ўйин учун билетлар сотувга чиқарилади.

Мазкур ўйин 2014 йилда бўладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун саралаш босқичи доирасида ўтказилади.

Билетлар тўрт тоифага бўлинган ва нарҳи 20 минг сўмдан 35 минг сўмгача.

Ўзбекистон ва Иордания футбол терма жамоалари 6 сентябрда Иорданипя пойтахти Аммонда, 10 сентябрда эса Тошкентда учрашадилар.
XS
SM
MD
LG