Линклар

logo-print
Германиянинг Хаген шаҳри суди “Ваффен СС” ҳарбий тузилмасининг 92 ёшли собиқ аскари Зирт Брюнсга нисбатан 1944 йилда Ҳолландия қаршилик ҳаракати аъзоси Альберт Клааса Дийкемни ўлдиргани айблови юзасидан маҳкама жараёнини бошлади.

Душанба куни бошланган суд жараёнида Зирт Брюнс айблов юзасидан жавоб беришдан бош тортди.

Брюнс мазкур айблов бўйича Ҳолландия суди томонидан 1949 йилда сиртдан судланган эди. Бироқ у Германия фуқароси бўлгани учун немис томони уни Ҳолландияга беришдан бош тортган.

Брюнс Германия суди томонидан 1945 йилда ака-ука яҳудийларни ўлдирганликда айбдор деб топилиб, 1980 йилгача қамоқда ўтирган эди.
XS
SM
MD
LG