Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:15

Ўзбекистон қандай пилотсиз учоқларни синаб кўрди?


Ўзбекистон учувчисиз бошқариладиган учқичларга эга экани борасида дастлабки хабарлар ўтган йил феврал ойида, Ўзбекистонники, деб айтилган пилотсиз самолёт Қозоғистон чегарасини бузгани билан боғлиқ инцидентдан кейин матбуот саҳифаларига чиққан эди.
Ўзбекистон учувчисиз бошқариладиган учқичларга эга экани борасида дастлабки хабарлар ўтган йил феврал ойида, Ўзбекистонники, деб айтилган пилотсиз самолёт Қозоғистон чегарасини бузгани билан боғлиқ инцидентдан кейин матбуот саҳифаларига чиққан эди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 22 август куни Қамчиқ довонида ўтказилган ўқув-машғулотлари доирасида учувчисиз бошқариладиган учоқнинг имкониятлари синаб кўрилгани ҳақида хабар берди.


Ўзбекистон Фавқулодда вазирлиги расмий веб саҳифасида билдирилишича, учувчисиз учоқ ўтган ой Тошкент-Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довонида аҳоли ва транспорт воситаларининг хавфсиз, барқарор ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида ўтказилган машғулотлар пайтида синаб кўрилган.

“Ўқув машқлари давомида жараённи юқоридан кузатиш, тезкор маълумотлар алмашиш, таҳлил қилиш ва ўзаро алоқа ўрнатиш билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган вазифалар бажарилди, учувчисиз бошқариладиган учоқ имконлари синовдан ўтказилди”,- дейилади ФВВ матбуот хабарномасида.

Аммо, Қамчиқда айнан қандай учувчи мослама синаб кўрилгани, унинг қаерда ишлаб чиқарилгани ва нималарга қодирлиги борасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмийлари Озодликка тўлиқ маълумот беришмади.

- Тепадан туриб назорат қилиш учун бу. Лекин, ўйинчоқ эмас, ҳақиқий,- дея гапни қисқа қилди Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот ҳизмати ходимларидан бири Озодлик билан суҳбатда.

Ўзбекистон пилотсиз бошқариладиган учқичларга эга экани борасида дастлабки хабарлар ўтган йилнинг феврал ойида, Ўзбекистонга қарашли, деб айтилган пилотсиз самолёт Қозоғистон чегарасини бузгани билан боғлиқ инцидентдан кейин матбуот саҳифаларига чиққан эди.

Ўшанда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Илёс Умаров Озодлик билан суҳбатда Ўзбекистоннинг пилотсиз самолёти Қозоғистон ғарбий чегарасини кесиб ўтгани, мамлакат ғарбидаги Бейнеу посёлкаси узра паст баландликда 15 дақиқа парвоз қилиб, Ўзбекистон ҳудудига қайтиб ғойиб бўлгани ҳақдаги хабарларни тасдиқлаган эди.

Лекин, Ўзбекистон қандай пилотсиз учқичларга эгалиги ҳамон мавҳум бўлиб қолмоқда.

Ўтган йили АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга учувчисиз бошқариладиган учоқлар етказиб беришни ва учувчисиз бошқариладиган учоқларига база очишни режалаётгани ҳақда хабарлар пайдо бўлган эди.

Авиация соҳаси бўйича ихтисослашган америкалик таҳлилчи Стэфен Тримбл ҳам Озодликка ўтган йили берган интервьюсида Ўзбекистон бисотидаги пилотсиз учқичлар АҚШнинг Predator ёки Reaper (MQ-9) учқичлари эмаслиги аниқ, дея фикр билдирган эди.

- Агар Қозоғистон чегарасини бузгани айтилаётган учқич ҳақиқатан ҳам Ўзбекистонники деб ишониладиган бўлса, у АҚШники эмаслиги аниқ. У жуда кичкина, кўпроқ ўйинчоқ кўринишида. Лекин, Хитойнинг Pterodactyl/Wing Loong учқичига ўхшаб кетади ,- деб айтган эди Тримбл Озодлик билан суҳбатда.
XS
SM
MD
LG