Линклар

logo-print

Тошкент "бош кадастри" пора билан ушлангани айтилмоқда


Ҳар бир фуқаро ўз мулкини расмийлаштириш пайти албатта кадастрга иши тушади.

Ҳар бир фуқаро ўз мулкини расмийлаштириш пайти албатта кадастрга иши тушади.

2 сентябр куни "Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати" давлат унитар корхонаси бошлиғи Марат Ҳасанов ҳибсга олингани хабар қилинди. Манбаларга кўра, Ҳасанов ер майдонини ноқонуний равишда пуллаётган пайтда пора билан қўлга олинган.



"Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати" давлат унитар корхонаси бошлиғи Марат Ҳасановнинг пора билан ушлангани ҳақида хабар қилган Uzmetronom.com сайти ишончли манбалари маълумотига таянганини айтмоқда.

Озодлик мухбири "Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати" давлат унитар корхонаси билан боғланганида, ташкилот мулозимлари Марат Ҳасановнинг пора билан ушлангани ҳақидаги хабарни на тасдиқлашди ва на инкор қилишди.

Корхонанинг ўзини таништирмаган ходимига кўра, Марат Ҳасанов 2 сентябрдан буён ишга келмаган.

Кadastr.uz сайтида Марат Ҳасанов ҳануз "Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати" давлат унитар корхонаси раҳбари сифатида қайд қилинган.

Uzmetronom.com хабарига кўра, Марат Ҳасановнинг ҳибсга олинишига унинг касбий фаолияти сабаб бўлган.

“Ҳасанов хусусий турар-жой қуриш учун ноқонуний равишда ажратилган ер майдони учун пора олаётганида ҳибсга олинган”, дея ёзди мазкур сайт ўз манбаларига таянган ҳолда.

Озодлик суҳбатлашган тошкентликларга кўра, "Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри хизмати" давлат унитар корхонаси пойтахтдаги энг коррупциялашган ташкилотлардан бири ҳисобланади.

Мазкур ташкилот аҳоли орасида ер майдонлари, турар-жой бинолари, тижорат иншоотларини рўйхатга олиш, паспортлаштириш, уларнинг емирилишини белгилаш ва нархини баҳолаш ёки қайта баҳолаш пайти “пул узатилмаса иш битмайдиган” корхона сифатида тилга олинади.

Озодлик билан микрофонсиз суҳбатлашган тошкентлик маклернинг айтишича, айниқса, уй-жой олди-сотдиси жараёнида кадастр ташкилотисиз ишингиз битмайди.

“Агар уйни 20 миллион сўмга сотиб олган бўлсангиз ва уни 22 миллион сўмга сотсангиз, ортиқча 2 миллион сўм сизнинг даромадингиз сифатида қайд қилинади. Бу даромаддан солиқ тўлаш ва давлат божи ундириш кўзда тутилган. Шунинг учун кадастрга пора бериш эвазига инвертаризация қийматини пасайтириб кўрсатиш ва солиқ тўлашдан қочиш мумкин. Кадастр мулк нархини камайтириши, ер майдонлари ҳажмини ҳам камайтириб кўрсатиши мумкин. Давлат божи ставкаларига эга бўлган мулкларни оддий мулк тарзида ўтказиб бериши мумкин. Кадастрга катта ташкилотлар катта миқдорда пора беради. Масалан 2-3 минг доллар эвазига катта миқдордаги мулкни солиқ тўлашдан қутқариб қолиш мумкин”, дейди суҳбатдош.

Маълумотларга кўра, икки ҳафта аввал Тошкент шаҳар ер ресурлари ва давлат кадастри бошқармасининг тўрт нафар юқори даражали мулозими лавозимини суиистеъмол қилиш ва пора олишда айбланиб, ҳар бири 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG