Линклар

logo-print

Эрон собиқ президенти Рафсанжоний кимёвий ҳужумда Сурия ҳукуматини айблади


Эроннинг собиқ президенти Акбар Хошимий Рафсанжоний.

Эроннинг собиқ президенти Акбар Хошимий Рафсанжоний.

Эроннинг собиқ президенти Акбар Хошимий Рафсанжоний Дамашқ яқинида рўй берган кимёвий ҳужумда Сурия ҳукуматини очиқчасига, аниқ иборалар билан айблаётгани тасвирланган видео пайдо бўлди. Расмий Теҳрон матбуот Рафсанжонийнинг сўзларини нотўғри талқин қилган, дея иддао қилаётган эди.

Bolaghnews.com сатида эълон қилинган видеода Рафсанжонийнинг ўтган ҳафта Мазандаран вилоятининг Савод Куҳ шаҳрида қилган чиқиши тасвирланган. Видеода собиқ президентнинг “одамлар ўз ҳукумати тарафидан кимёвий ҳужумга учрамоқда, бу ҳам етмагандай, устиларига Америка бомбалари тушишини кутиб яшамоқда”, деган сўзлари акс этган.

Рафсанжоний сўзларидан дастлаб якшанба куни Эроннинг яримрасмий хабар агентлиги иқтибос келтирди. Кейинроқ Labor News агентлиги бу хабардан Рафсанжонийнинг сўзларини олиб ташлади.

Душанба куни Эрон Ташқи ишлар вазирлиги собиқ президентнинг сўзлари “бузиб” берилганини иддао қилди. Расмий Теҳрон Дамашқ яқинида 21 август куни рўй берган кимёвий ҳужум ортида исёнчилар турганини айтиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG