Линклар

logo-print

Хитой раҳбари Ўзбекистонга 8 сентябрда келади


Си Цзинпин ва Гурбангули Бердимуҳамедов.

Си Цзинпин ва Гурбангули Бердимуҳамедов.

Тошкентдаги хитой элчиси Чжан Сяо Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпиннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи 8 сентябрда бошланишини билдирди.

Си Цзинпин Хитой раҳбари сифатида Ўзбекистонга биринчи марта ташриф қилмоқда.

Хитой раҳбари кеча Туркманистонга борди. Туркманистонга икки кунлик ташрифи чоғида Хитой раҳбари Галқиниш газ конининг очилиш маросимида иштирок этади. Ташриф давомида Хитой Туркманистондан 2020 йилгача йилига 65 миллиард кубометрдан газ сотиб олиш тўғрисидаги шартнома имзоланди.

5-6 сентябр кунлари Си Цзинпин Санкт-Петербургда ўтказиладиган G20 саммитида иштирок этади, сўнгра минтақа мамлакатлари бўйлаб сафарини давом эттириб, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистонга боради.
XS
SM
MD
LG