Линклар

Миср ҳарбий суди ҳокимиятдан ағдарилган президент Муҳаммад Мурсийнинг 11 тарафдорини июль ойидаги тартибсизликларда айбдор деб топиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Судланувчилар Суэц шаҳрида ҳарбийларга қуролли ҳужум қилганликда айбдор деб топилди. Яна 45 судланувчининг ҳар бири 5 йилданга озодликдан маҳрум этилди. 8 судланувчи эса оқланди.

Мисрда тартибсизликлар хавфсизлик кучлари Қоҳирада собиқ президент Мурсий тарафдорлари уюштирган намойишни куч билан тарқатиб юборганидан сўнг бошланган эди.

Айни пайтда ҳибсда сақланаётган Муҳаммад Мурсий ҳарбийлар томоиндан 3 июль куни ҳокимиятдан четлатилган. Ўтган ҳафтада Миср прокуратураси Мурсийга аҳолини зўравонликларга чақириш айбловини билдирган.
XS
SM
MD
LG