Линклар

АҚШ Сенати қўмитаси кимёвий қурол қўллагани иддао қилинаётган Сурия ҳукуматига нисбатан ҳарбий куч қўллаш тўғрисидаги резолюция юзасидан ягона фикрга келди.

Ғарб нашрларининг ёзишича, Сенат АҚШ ҳарбийларига ер устида жанговар амалиётларини олиб боришга рухсат бермайди ва ҳар қандай ҳаракат учун 90 кунлик муддат белгилайди.

Сенат қўмитаси бу борада сешанба куни кечқурун ягона фикрга келган. Сешанаба куни Сенатда чиқиш қилган АҚШ давлат котиби Жон Керри, агар Вашингтон кимёвий қурол қўллаган Башар Асад режимига қарши турмаса, Қўшма Штатларнинг обрўсига путр етишини билдирган эди.

АҚШ томони 21 август куни Сурия пойтахти Дамашқ атрофида ҳукумат кучлари уюштирган кимёвий ҳужум ортидан 1 400 одам ҳалок бўлганини иддао қилмоқда. Россия ва Хитой эса бу иддаоларни асоссиз деб ҳисобламоқда.
XS
SM
MD
LG