Линклар

logo-print

Сурияга қарши амалиёт 60 кун билан чекланади


АҚШ Давлат котиби Жон Керри Суриядаги кимёвий ҳужум инсониятга қарши содир этилган мудҳиш жиноят эканини таъкидлади.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Суриядаги кимёвий ҳужум инсониятга қарши содир этилган мудҳиш жиноят эканини таъкидлади.

Чоршанба куни АҚШ Сенати қўмитасида Сурияга қарши ҳарбий чора қўллаш резолюцияси лойиҳаси овозга қўйилади. Айни резолюцияда амалиётнинг 60 кун ичида, бир ойга узайтириш имкони билан ўтказилиши таклиф этилган.



АҚШ Сенатининг халқаро муносабатлар бўйича қўмитаси душанба куни ишлаб чиққан резолюция лойиҳасида ҳарбий амалиётлар 60 кун давом этиши кераклиги, вазиятга қараб бир ойга узайтирилиши мумкинлиги айтилган.

Резолюция лойиҳасида, шунингдек, америкалик ҳарбий ҳизматчиларнинг Суриядаги қурқулик амалиётида қатнашишини тақиқлаш кўзда тутилган.

Айни пайтда АҚШ Давлат котиби Жон Керри конгрессменларни америкалик аскарларнинг Сурияда қуруқлик амалиётида қатнашиши эхтимолини бутунлай йўққа чиқармасликка чақирди.

Аввалроқ, АҚШ Президенти Барак Обама Сурия режими ўз халқига қарши кимёвий қурол қўллаганига жавобан бу мамлакатга ҳарбий чора қўллаш режаси бўйича АҚШнинг етакчи конгрессменлари қўллаб-қувватловини олган эди.

Шу боис Сурияга қарши ҳарбий чора қўллаш резолюцияси лойиҳаси келаси ҳафта бошида АҚШ Конгрессида жиддий қаршиликка учрамаслиги кутиляпти.

Айни резолюция лойиҳаси чоршанба куни АҚШ Сенати қўмита йиғинида овозга қўйилади.

Қўшма Штатлар 21 август куни Дамашқ атрофида Сурия режимининг буйруғи асосида кимёвий қурол қўлланилгани ва буни оқибатида 1400дан зиёд одам ҳалок бўлганига оид ишончли маълумотга эгалигини билдирган.

Жаноб Керрига кўра, Суриядаги кимёвий ҳужум инсониятга қарши содир этилган мудҳиш жиноятдир ва бунда жиноят такрорланиши олдини олиш учун дунё ҳамжамияти чора кўриши керак.

Франция парламентида ҳам бугун Суриядаги вазият мухокама этилади. Президент Франсуа Олланд мамлакат депутатларини Сурия режими ўз халқига қарши кимёвий қурол қўллаганига жавобан бу мамлакатга қарши ҳарбий амалиёт бошлаш бўйича АҚШ позициясини қўллаб қувватлашга чақирди.

Айни пайтда Россия Президенти Владимир Путин агар Дамашқнинг ҳақиқатан ҳам халқига қарши кимёвий қурол қўллагани исботланса ва БМТ санкция берса, Россия ҳам Сурия режимига қарши ҳарбий амалиёт бошлаш режасини қўллаб-қувватлаши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмади.

АҚШ Президенти Барак Обама 5 сентябр куни Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида Катта саккизлик саммити теграсида Франция президенти Франсуа Олланд ва Хитой раҳбари Си Цзинпин билан алоҳида учрашиб, Суриядаги вазиятни мухокама этиш ниятида.

АҚШ томони 21 август куни Сурия пойтахти Дамашқ атрофида ҳукумат кучлари уюштирган кимёвий ҳужум ортидан 1400 одам ҳалок бўлганини иддао қилмоқда. Россия ва Хитой эса бу иддаоларни асоссиз деб ҳисобламоқда.

Президент Башар ал-Ассад ҳукумати ҳам кимёвий қурол ишлатганлигини рад этган. Сурия ҳукуматига кўра, кимёвий ҳужумни исёнкорлар амалга оширганлар.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун Сурияда кимёвий қурол қўлланилгани борасидаги иддаоларни ўрганаётган БМТ инспекторларининг тўла-тўкис хулосалари икки ҳафтадан кейин эълон қилинишини айтган эди.
XS
SM
MD
LG