Линклар

Америкаликларнинг 59 фоизи Сурияга ҳарбий чора қўлланишига қарши


АҚШда ўтказилган сўнгги сўров америкаликларнинг 59 фоизи Сурияга ҳарбий чора қўлланилишига қарши эканини кўрсатмоқда.

ABC телеканали Вашингтон Пост газетаси билан ҳамкорликда ўтказган сўров қатнашчиларининг 35 фоизи Сурияга қарши уруш бошлашни қўллаб қувватлашини айтган.

Респондентларнинг 5 фоизи бу масалада ҳали бир фикрга келмаганини айтган.

Pew Research маркази ҳам шу мавзуда сўров ўтказган. Унга кўра, респондентларнинг 48 фоизи урушга қарши, 29 фоизи Сурияни ўз халқига қарши кимёвий қурол қўллагани учун жазолаш керак, деган фикрда.

Душанба куни АҚШ Сенатининг халқаро муносабатлар бўйича қўмитаси Сурияга қарши ҳарбий чора қўллаш резолюцияси лойиҳасини ишлаб чиқди. Айни резолюцияда амалиёт 60 кун ичида бир ойга узайтириш имкони билан ўтказилиши таклиф этилган.
XS
SM
MD
LG