Линклар

Франция парламентида Суриядаги вазият мухокама этиляпти


Париж ҳукумати Дамашқ атрофида 21 август куни Сурия режимининг буйруғи асосида кимёвий қурол қўлланилганини исботловчи материалларни парламентга тақдим этган эди.

Париж ҳукумати Дамашқ атрофида 21 август куни Сурия режимининг буйруғи асосида кимёвий қурол қўлланилганини исботловчи материалларни парламентга тақдим этган эди.

Мухокамалар арафасида Франция президенти Франсуа Олланд мамлакат депутатларини Сурия режими ўз халқига қарши кимёвий қурол қўллаганига жавобан бу мамлакатга қарши ҳарбий амалиёт бошлаш бўйича АҚШ позициясини қўллаб қувватлашга чақирди.

Душанба куни Париж ҳукумати Дамашқ атрофида 21 август куни Сурия режимининг буйруғи асосида кимёвий қурол қўлланилганини исботловчи материалларни парламентга тақдим этган эди.

Айни пайтда бугун АҚШ Сенатида ҳам Сурияга қарши ҳарбий чора қўллаш бўйича ишлаб чиқилган резолюция лойиҳаси овозга қўйилади.

Айни резолюцияда амалиёт 60 кун ичида бир ойга узайтириш имкони билан ўтказилиши таклиф этилган.

Шунингдек, ҳужжатда америкалик ҳарбий ҳизматчиларнинг Суриядаги қурқулик амалиётида қатнашиши тақиқланган.
XS
SM
MD
LG