Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:10

HRW: Афғон қизларининг эрта турмушга чиқарилишига чек қўйиш керак!


Ҳюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Афғонистон президенти Ҳамид Карзайга хат йўллаб, ёш қизалоқларнинг эрта турмушга берилишига чек қўйишга чақирди.

Ташкилот эга бўлган маълумотларга кўра, Афғонистонда ҳар икки соатда бир афғон аёли хомиладорлиги оғир кечиши туфайли ҳаётдан кўз юммоқда.

Бунинг асосий сабаби эса аёлларнинг ўсмир ёшига етар-етмас ҳомиладор бўлаётганидир.

Афғонистонда 14-15 ёшли, баъзан эса 12-13 ёшли қизлар ҳам турмушга берилиши холлари кўп учрайди.

Ҳаётда ўз ҳақлари нималиги ва ҳуқуқи учун курашиш мумкинлигидан бехабар қизалоқ-келинчаклар оиладаги зўравонликка нишон бўлмоқдалар.

Ҳюман Райтс Уотч маълумотига кўра, афғон аёлларининг 85 фоизи ҳеч бўлмаганда бир марта оилада зўравонликка учраган.
XS
SM
MD
LG