Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:59

Ўзбекистон ва Иордания ўйини учун билетлар чекланган миқдорда сотилади


Ўзбекистон ва Иордания футбол жамоалари ўртасида 10 сентябр куни Тошкентда бўладиган ўйин учун бир одамга тўрттадан ортиқ билет сотилмайди.

Ўзбекистон Футбол федерацияси билетлар чайқовчилигини олдини олиш мақсадида шундай амалга қўл урмоқда.

Podrobno.uz. нашри хабарига кўра, билетлар 5 сентябр кунидан бошлаб, Тошкентнинг Пахтакор стадионида сотила бошлайди. Ҳаммаси бўлиб 29 439 билет сотувга қўйиляпти.

Ўзбекистон ва Иордания жамоалари ўртасидаги плей-офф учрашуви 10 сентябр куни Тошкентнинг Пахтакор стадионида бўлади.

Ўзбекистон жамоаси бу ўйинни ютқазса келаси йил Бразилияда бўладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатида қатнашиш имкониятини буткул йўқотади.
XS
SM
MD
LG