Линклар

logo-print
Япониянинг автомобил ишлаб чиқарувчи “Toyota” концерни дунё бозорларидан ўзи ишлаб чиқарган 370 мингта автомобилни қайтариб олишга қарор қилди.

Автомобил ишлаб чиқарувчи гигантнинг мазкур қарорни олишига Lexus RX400h каби SUV гибрид машиналари инверторидаги носозликлар сабаб бўлган.

Шунингдек, Lexus ва Crown каби машиналари двигателида ҳам нуқсонлар борлиги аниқланган.

Ҳозирча, бу нуқсонлар сабаб автомобиллар аварияга учрагани ҳақида шикоятлар келиб тушгани йўқ.

2012 йилда Toyota 7 миллиондан зиёд Yaris, Corolla ва Camry моделли автомобилларини бозордан қайтариб олган. Бунга машиналар ён деразаларини очувчи тизимдаги нуқсонлар сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG