Линклар

Путин: Россия ҳам Сурияга қарши ҳарбий амалиёт режасига қўшилиши мумкин


Россия президенти Владимир Путин агар Дамашқнинг ҳақиқатан ҳам халқига қарши кимёвий қурол қўллагани исботланса ва БМТ санкция берса Россия ҳам Сурия режимига қарши ҳарбий амалиёт бошлаш режасига қўшилишини билдирди.

Душанба куни АҚШ Сенатининг халқаро муносабатлар бўйича қўмитаси Сурияга қарши ҳарбий чора қўллаш резолюцияси лойиҳасини ишлаб чиқди. Айни резолюцияда амалиёт 60 кун ичида бир ойга узайтириш имкони билан ўтказилиши таклиф этилган.

Айни пайтда Франция парламенти ҳам Сурия режими ўз халқига қарши кимёвий қурол қўллаганига жавобан бу мамлакатга ҳарбий чора қўллаш масаласини кўриб чиқмоқда.

АҚШ президенти Барак Обама 5 сентябр куни Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида Катта саккизлик саммити теграсида Франция президенти Франсуа Олланд ва Хитой раҳбари Си Цзинпин билан алоҳида учрашиб, Суриядаги вазиятни мухокама этиш ниятида.
XS
SM
MD
LG