Линклар

АҚШ президенти Барак Обама чоршанба куни Швеция пойтахти Стокҳолм шаҳрига ташриф буюрди.

Ўз сафари доирасида Обама Швеция бош вазири Фредрик Реинфелдт, Қирол Карл Густаф ҳамда Скандинавия минтақасининг бошқа ўлкалари етакчилари билан учрашади.

Стокҳолм шаҳридан Обама Россиянинг Санкт Петербург шаҳрига йўл олади. АҚШ раҳбари у ерда очилажак Катта саккизлик саммитида қатнашади.

Оқ уй раҳбари Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашишдан воз кечган. Буни ортидан унинг ташриф дастурига Швеция ҳам киритилди.

Россия АҚШ жосуслик ҳизмати собиқ ходими Эдвард Сноуденга бошпана берганига жавобан президент Обама россиялик ҳамкасби Путин билан учрашишдан воз кечгани айтилади.
XS
SM
MD
LG