Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:24

Тошкентда президент хавфсизлиги учун яна йўл кўмилди


Ўзбекистон президентининг хавфсзилиги учун йўллар ëпиб қўйилмоқда.
Ўзбекистон президентининг хавфсзилиги учун йўллар ëпиб қўйилмоқда.

Тошкент шимолидан марказга борадиган йўловчилар 1 сентябрдан бошлаб қўшимча бир неча километр юрадиган бўлишди. Тошкентдаги ўнлаб кўчалар “давлат раҳбарининг хавфсизлиги” деган тадбир доирасида ëпиб қўйилгани ҳайдовчиларга мушкуллик туғдирмоқда.



Тошкентни аэропорт билан боғлайдиган Бобур кўчаси бўйлаб ўсиб турган арча дарахтлари таг-туги билан юлиниб ўрнига янги кўчатлар ўтказилди.

Тошкент марказида таксичилик қиладиган Бобомурод исмли суҳбатдошга кўра, бу ҳолат Хитой раҳбари Си Цзинпин ташрифи олдидан шошилиб амалга оширилган.

Бундан 3 кун олдин ҳайдовчиларни Ҳадра майдонидан Навоий кўчасига зудлик билан элтган йўл Мустақиллик байрами арафасида устига тупроқ қатлами солиниб дарахтзорга айлантириган эди.

Ҳайдовчилар ўзлари ўрганиб қолган яқин йўл бир кеча ичида арча ва каштан дарахтлари ўсган гулзорга айланганидан ҳайрон қолишди.

Тошкентда таксичилик қиладиган Бобомурод исмли йигит Озодлик биклан суҳбатда бу ҳолат боис шаҳарда автомобил билан ҳаракатланиш мушкуллашганидан шикоят қилди.

- Шаҳарда машина ҳайдаш қийинлашди. Масалан пединститут олдидан Глинка кўчасига ва Шота Руставели проспектига олиб чиқувчи кўчалар ҳам ëпиқ. Яқин жойга бориш учун бутун Тошкентни айланиб чиқамиз. Бензин қиммат бўлса. Ҳокимият нимани ўйлаяпти ўзи,- деди суҳбатдош.

Тошкент кўчаларини тинимсиз ўзгартириш¸ қайта номлаш ва кўмиб ташлаш билан ким шуғулланади, деган савол жавобини қидириб Тошкент шаҳар ҳокимиятига қўнғироқ қилдик.

Озодлик билан суҳбатда Тошкент шаҳар ҳокимияти қурилиш департаментининг ўзини таништирмаган мулозимига кўра¸ бу ўзгариш Ўзбекистон президентининг Ҳадра майдонидаги фаввора очилишига боришидан олдин амалга оширилган.

Мулозимга кўра¸ “Тошкент марказини автомобил қатновидан қутқариб яшил зонага айлантириш” жараëни давом этмоқда.

- Пойтахт марказида пиëдаларга имтиëз яратилмоқда. Навоий проспектига олиб чиқувчи шоҳ кўча майсазор ва гулзорга айлантирилмоқда. Яна қўшимча декоратив дараҳтлар ва гуллар ўтқазилади болалар майдончалари қурилади. Буларни ҳаммаси шаҳарликлар манфаатлари учун қилинмоқда,- дейди суҳбатдош.

Тошкентнинг Юнусобод мавзеида истиқомат қиладиган ва шаҳар марказида устахонаси бўлган тошкентлик рассом (исмини айтмасликни маъқул кўрдик) Озодлик билан суҳбатда ишга машинада келиб кетиш тобора мушкуллашганини айтади.

Пойтахт яшовчиси сифатида суҳбатдошимиз ҳокимиятнинг йўл кўмиш сиëсатидан фақат қийинчилик ва моддий зарар кўрганини айтади.

- Ҳеч қанақа халқ манфаати учун эмас бу ўзгартиришлар. Президент трассасига яқин йўллар ëпиляпти. Бир одам ҳавфсизлиги учун тошкентликларнинг ҳаммаси қийналяпти. Масалан, мен Истиқлол кўчасидан ўтмоқчи бўлсам бетон билан тўсиб қўйишибди. Нега деб сўрасам милиционерлар президент трассасига яқин дейишди¸- дейди тошкентлик рассом.

Суҳбатдошга кўра, мавжуд ҳолатдан нафақат машинаси борлар балки пиëдалар ҳам зарар кўрмоқда.

Жорий йилда “давлат раҳбарининг хавфсизлиги” деган омил боис Тошкент марказида велосипедда юрганларга ҳам қарши тадбир бошланган эди.

Тошкентда кейинги 20 йил ичида ўнлаб кўчалар “давлат раҳбарининг хавфсизлиги” деган тадбир доирасида ëпиб қўйилгани кузатилди.

Масалан Марказий Универмагдан Косманавтлар проспектига элтувчи йўл 2000 йилдан бошлаб бутунлай бекитиб ташланган эди.
XS
SM
MD
LG