Линклар

logo-print
Қашқадарё суди ходимлари ёш қизни зўрлаганликда айбланиб, беш йил икки ойга қамалган Ҳасан Чориев оиласига тегишли “Nexia” машинасини олиб кетиб қолишган.

Бу ҳақда Чориевнинг АҚШда яшайдиган ўғли Бобур Чориев Озодликка маълум қилди.

–Укам номида бўлган “Nexia” машинасини суд органи ходимлари келиб олиб кетиб қолишди, - деди Бобур Чориев.

Бир неча ой аввал Қарши суди пикет уюштиришга уринган етти нафар шахс - ҳуқуқ ҳимоячилари ва "Бирдамлик" лидери отасининг қариндошларини ҳар бирини 6 миллион сўмлик жаримага тортиш ҳақида ҳукм чиқарган эди.

Бобур Чориевнинг айтишича, суд органлари машинани тортиб олиш билан отаси ва қариндошларига белгиланган жаримани ундириб олишга уринмоқда.

Ҳозирда 75 ёшли Ҳасан Чориев қамоқда жазо муддатини ўтамоқда. Бирдамлик етакчиси Баҳодир Чориев ўзининг сиёсий фаолияти учун отаси жазоланаётганини айтган.
XS
SM
MD
LG