Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:15

Обама: Дунё ҳамжамияти Суриядаги хунрезликка жим қараб турмаслиги керак


Чоршанба куни Швецияга ташриф буюрган АҚШ президенти Барак Обама дунё ҳамжамияти Сурияда кимёвий қурол қўлланилганига жим қараб турмаслиги кераклигини таъкидлади.

Стокҳолмда ўтказилган матбуот анжуманида жаноб Обама Сурияда кимёвий қурол қўлланилишини хунрезлик деб атади.

- 21 август куни Дамашқ атрофида кимёвий қурол қўлланилгани ва буни оқибатида юзлаб одам ўлгани билан боғлиқ фожеага жим қараб туриш келажакда бундай ҳужумлар такрорланиши хавфини янада оширади, - деди.

Президент Башар ал-Ассад ҳукумати ҳам кимёвий қурол ишлатганлигини рад этган. Сурия ҳукуматига кўра, кимёвий ҳужум исёнкорларни ишидир.

Бугунги чиқишида Обама Сурия мухолифати кимёвий қурол қўллаш имкониятига эга эмаслигини айтди.

–АҚШ разведкаси кимёвий қуролни элтувчи ракеталар Сурия режими назоратидаги ҳудуддан отилганини кўрсатмоқда, - деди Оқ уй раҳбари.

Стокҳолм шаҳридан Обама Россиянинг Санкт Петербург шаҳрига йўл олади. АҚШ раҳбари шу ҳафта оҳирида Россиянинг шимолий пойтахтида Катта саккизлик саммитида қатнашади.
XS
SM
MD
LG