Линклар

logo-print

АҚШ: Сенат қўмитаси Сурия ҳукуматига нисбатан ҳарбий куч ишлатиш резолюциясини қўллади


АҚШ Сенатининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси Сурия ҳукуматига нисбатан ҳарбий куч ишлатиш ҳақидаги президент Барак Обама таклиф қилган резолюцияни қўллади.

Резолюция 10 нафар сенатор томонидан қўлланди, 7 сентор резолюцияга қарши овоз берди.

Оқ уй Сенат қўмитасининг бундай қарорини олқишлади.

Оқ уй матбуот котиби Жей Карнейнинг айтишича, таклиф этилган ҳарбий чоралар АҚШнинг хавфсизлик бўйича манфаатларига хизмат қилади ва Сурия президенти Башар Ассаднинг кимёвий қурол ишлатиш имкониятини пасайтиради.

Мазкур чоралар ҳар қандай ҳаракат учун 90 кунлик муддат беради ва АҚШ ҳарбийларига ер устида жанговор амалиётларни олиб боришга рухсат бермайди.

Резолюция келаси ҳафта АҚШ сенатида муҳокама этилиши кутилмоқда.

Чоршанба куни Швецияга ташриф буюрган АҚШ президенти Барак Обама дунё ҳамжамияти Сурияда кимёвий қурол қўлланилганига жим қараб турмаслиги кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG