Линклар

Бугун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида катта йигирмаликнинг навбатдаги саммити ўз ишини бошлайди.

Саноати тараққий этган давлатларни ўз ичига олувчи Катта йигирмаликнинг бу сафарги саммитида иқтисодий ўсиш, савдо, банк тизимлари шаффофлиги ва солиқдан қочишга қарши кураш масалалари муҳокама этилади.

АҚШ президенти Барак Обама саммит иштирокчиларини Сурия ҳукуматига қарши ҳарбий куч ишлатиш ғоясини қўллашга чақириши кутилмоқда.

Обама саммит доирасида Россия президенти Владимир Путин билан икки тарафлама учрашув ўтказмайди.

Август ойида АҚШ президенти собиқ америкалик агент Эдвард Сноуденга бошпана берилганига жавобан россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан сентябр ойида Москвада ўтказилиши режаланган учрашувни бекор қилган эди.

Россиялик ҳамкасби билан учрашиш ўрнига Барак Обама Санкт-Петербургда Россиядаги гей ва лесбиянлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи фаоллар билан учрашиши айтилмоқда.

Аввалроқ президент Обама ва унинг мамурияти Россияда жинсий озликлар ҳуқуқларини бузувчи қонунлар қабул қилингани юзасидан ташвиш билдирган эди.
XS
SM
MD
LG