Линклар

Олти карра Олимпиада чемпиони Усейн Болт 2016 йилги Рио-де-Жанейрода ўтадиган Олимпиада ўйинларидан сўнг ўз карерасини якунлашини эълон қилди.

Ямайкалик спринтер чоршанба куни журналистлар билан суҳбатда 2016 йилги Олимпиадада фақат олтин медалларни қўлга киритмоқчи эканини айтиб ўтди.

27 ёшли Усейн Болт саккиз карра жаҳон чемпиони ҳамда 100 ва 200 метрга югуриш бўйича амалдаги жаҳон рекорди соҳибидир.

У 2014 йилги беллашувларда янги жаҳон рекордини ўрнатиш ниятида.

Август ойида Москвада ўтган енгил атлетика бўйича Жаҳон чемпионатида Усейн Болт уч олтин медални қўлга киритди.
XS
SM
MD
LG