Линклар

Футбол: Ўзбекистон терма жамоаси бугун Иорданияга жўнаб кетади


Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси чоршанба куни Иорданияга сафар қилиш олдидан Тошкентда сўнгги машғулотларини ўтказди.

Миржалол Қосимов шогирдлари 5 сентябр куни чартер рейс билан Иордания пойтахти Амман шаҳрига жўнаб кетади.

У ерда Ўзбекистон терма жамоаси 6 сентябр куни 2014 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг плей-офф баҳслари доирасида Иордания терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Ироданиядаги ўйин Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади. Жавоб учрашуви 10 сентябр куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

Агар Ўзбекистон терма жамоаси плей-оффда икки ўйин натижасига кўра ғолиб чиқса, у ҳолда Жанубий Америка саралаш гуруҳида 5-ўринни қўлга киритган терма жамоа билан ўйин ўтказиш имконига эга бўлади.

Агар, Жанубий Америка жамоасини ҳам мағлуб эта олса, у ҳолда Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши мумкин.
XS
SM
MD
LG