Линклар

Тожикистон мухолифати таъқибга учраётганини иддао қилмоқда


Тожикистон мухолифат гуруҳлари ўз фаолари расмийлар тарафидан таъқибга учраётганини иддао қилмоқда.

Коммунист ва Ислом уйғониш партиялари етакчилари маҳаллий ҳукумат вакиллари улардан фаоллар рўйхатини тақдим қилишни сўраётгани, бундан мақсад уларни сиқувга олиш эканини айтмоқда.

Мухолифат етакчиларининг чоршанба куни Озодликка айтишларича, бир нечта туманда маҳаллий ҳокимиятлар вакиллари ноябрда ўтказилажак президент сайловида маҳаллий сайлов комиссиялари таркибига киритиш учун мухолифат фаолллари рўйхатини тақдим қилишни сўрашган.

Лекин Тожикистон Марказий сайлов комиссияси раиси Абдураҳмон Додоев Озодлик билан суҳбатда туман расмийларига бундай кўрсатма берилмаганини маълум қилди.

Тожкиситонни 21 йилдан бери бошқариб келаётган ва бўлажак сайловда ғалаба қилиши кутилаётган президент Имомали Раҳмон мухолифат фаоллари, ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларни таъқиб этаётганликда танқид қилиб келинади.
XS
SM
MD
LG