Линклар

logo-print

Ўзбекистон кўмир саноати пенсия жамғармаси ҳисобидан ривожлантирилади


Ўзбекистон Халқ банки 2013-2014 йилларда мамлакат кўмир саноатини ривожлантириш мақсадларига, пенсия жамғармаси ҳисобидан, 80 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда давлат-тижорат банкидаги манбага таяниб, РИА Новости агентлиги маълум қилди.

Манба берган маълумотга кўра, 30 миллион доллар Халқ банкининг ҳисобидан, қолган 50 миллион доллари эса бошқа тижорат банклари орқали молиялаштирилади.

Ўзбекистон ҳукумати сўнгги пайтларда кўмир саноатини модернизация қилиш лойиҳаларига эътибор қаратмоқда. Ҳукумат 2013-2018 йиллар учун мўлжалланган умумий қиймати 555 миллион доллардан ортиқроқни ташкил қиладиган дастур ишлаб чиққан.

Мазкур дастурни хорижий ва маҳаллий тижроат банкларидан олинадиган кредитлар ҳисобидан молиялаштириш кўзда тутилган.

Кейинги уч-тўрт йил давомида Ўзбекистониннг аксар аҳолиси иситиш мавсумида табиий газсиз ўтказаётгани боис, расмийлар совуқ тушишидан аввал аҳолини кўмир, ўтин ва бошқа ёнилғи турларини ғалам қўйиш ҳақида огоҳлантириб келади.

Жорий йилда Ўзбекистоннинг чекка қишлоқларига тортилган табиий газ қувурларини кесиб ташлаш жараёни бошланди.
XS
SM
MD
LG