Линклар

Ўзбекистон Мустақиллигининг 22 йиллик байрами¸ қолаверса Хитой президентининг Тошкентга ташрифига ҳозирлик жараëнида Тошкентнинг марказий кўчаларида жиддий ўзгаришлар амалга оширилди.


Тошкентни аэропорт билан боғлайдиган Бобур кўчаси бўйлаб ўсиб турган арча дарахтлари таг-туги билан юлиниб, ўрнига янги кўчатлар ўтказилмоқда.

Тошкент марказида таксичилик қиладиган Бобомурод исмли суҳбатдошга кўра, бу ҳолат Хитой раҳбари Си Цзинпин ташрифи олдидан шошилинч амалга оширилмоқда.


Тошкент шимолидан марказга борадиган йўловчилар 1 сентябрдан бошлаб қўшимча бир неча километр юрадиган бўлишди. Тошкентдаги ўнлаб кўчалар “давлат раҳбарининг хавфсизлиги” деган тадбир доирасида ëпиб қўйилгани ҳайдовчиларга мушкуллик туғдирмоқда.

Бундан уч кун олдин ҳайдовчиларни Хадра майдонидан Навоий кўчасига зудлик билан элтган йўл Мустақиллик байрами арафасида устига тупроқ қатлами солиниб¸ дарахтзорга айлантирилган эди.

Ҳайдовчилар ўзлари ўрганиб қолган яқин йўл бир кеча ичида арча ва каштан дарахтлари ўсган гулзорга айланганидан ҳайрон қолишди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG