Линклар

logo-print

Санкт Петербургда Катта Йигирмалик саммити бошланди


Обама билан Путин учрашмайди, лекин президентлар саммит четида гаплашиб олиши мумкин.

Обама билан Путин учрашмайди, лекин президентлар саммит четида гаплашиб олиши мумкин.

Санкт Петербургда Катта Йигирмалик саммити иш бошлади. Икки кун давом этадиган саммитда жаҳоннинг иқтисодлари энг йирик 20 давлати етакчилари иқтисодий ўсишни таъминлаш, иш жйолари яратиш, банк соҳаси шаффофлиги ва солиқдан бўйин товлашга қарши курашга доир масалаларни муҳокама қилади.

Сурия бўҳронининг ҳам саммит кун тартибидаги асосий масалага айланиши кутилмоқда. АҚШ Президенти Барак Обаманинг кимёвий ҳужум учун масъул деб кўрилаётган Сурия режимига қарши ҳарбий амалиёт бошлаш чорасини ёқлаб чиқиши кутилмоқда.

Россия Президенти Владимир Путин ҳар қандай ҳарбий ҳаракат “агрессия”га тенг бўлишини айтиб келмоқда. Обама билан Путин ўртасида икки томонлама учрашув режалаштирилмаган, лекин расмийлар икки президент саммит четида гаплашиб олишига имконлари бўлади демоқда.

Саммит бошланишидан аввал Европа Иттифоқи етакчилари, халқаро ҳамжамият қарор қабул қила олиши учун, БМТнинг кимёвий қуроллар бўйича инспекторларидан иложи борича Суриядаги кимёвий ҳужумга оид хулосаларни очиқлашга чақирди.
XS
SM
MD
LG