Линклар

logo-print

Ўтган саккиз ой ичида Ўзбекистонда 100 мингдан ортиқ сохта дисклар йўқ қилинган


Жорий йилнинг саккиз ойи ичида Ўзбекистонда 600дан ортиқ муаллифлик ҳуқуқини бузилиш ҳолатлари аниқланиб, умумий қиймати 1,5 миллиард сўмга тенг 100 мингдан ортиқ сохта дисклар мусодара этилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлиги шу кунларда Тошкентда ўтаётган “Интеллектуал мулк ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлаш” мавзусидаги семинарда маҳлум қилди.

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ва Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ташкил этилган мазкур тадбир кун тартибида муаллифлик ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашнинг амалий масалалари ва қонунбузарликлар билан курашиш йўллари каби мавузлар ўрин олган.

Ўзбекистон интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 12та ҳалқаро шартнома аъзосидир.
XS
SM
MD
LG