Линклар

Покистонда алпинистларга уюштирилган ҳужумни ташкил этганликда гумонланган шахс ушланди


Покистон полицияси июн ойида Ҳимолай тоғларида чет эллик алпинистларга нисбатан уюштирилган ҳужумни ташкил этганликда гумонланаётган шахс ушланганини билдирди.

Полицияга кўра, мамлакат шимолида ҳибсга олинган гумонланувчининг исми Қарибуллаҳ ака Ҳасан бўлиб, у Покистондаги Толибон ҳаракатининг собиқ қўмондонидир.

Жорий йилнинг 23 июнида бир гуруҳ қуролланган жангарилар Нанга Парбат чўққиси этагида жойлашган алпинистлар лагерига ҳужум қилиб, тўққиз нафар чет эл фуқароси ва бир покистонлик йўлбошчини ўлдиришган эди.

Ҳалок бўлган чет элликлар орасида АҚШ, Украина, Словакия, Хитой, Литва ва Непал фуқаролари бўлган.

Ҳужум масъулиятини Покистондаги Толибон ҳаракати ва Жундуллоҳ экстремист гуруҳи ўз бўйнига олган эди.
XS
SM
MD
LG