Линклар

Кеча Санкт Петербургда Катта Йигирмалик саммити доирасида кечки овқат пайтида бўлиб ўтган муҳокамаларда ташкилот етакчилари Сурияда рўй бергани иддао қилинаётган кимёвий ҳужумга қандай жавоб қайтариш борасида муросага эришилмади.

Кремл матбуот вакили Дмитирий Песковнинг айтишича, дунёнинг иқтисодилари энг йирик 20 давлати раҳбари мазкур масала бўйича “деярли теппа-тенг” икки лагерга бўлинган.

АҚШ Президенти Барак Обама 21 август кунги 1400дан ортиқ одам ҳалок бўлган кимёвий ҳужум учун маъсул деб кўрилаётган Сурия ҳукуматини жазолаш учун ҳарйбий зарба беришга чақирмоқда.

Россия Президенти Владимир Путин БМТ рухсатисиз куч қўллаш “агрессия акти” бўлишини айтмоқда.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Саманта Пауэр пайшанба куни қилган чиқишида Россияни Сурия масаласида БМТ Хавфсизлик кенгашини “гаровга” олиб ўтирганликда айблади.
XS
SM
MD
LG