Линклар

АҚШ дипломати Эроннинг янги президентидан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди


АҚШнинг БМТдаги Саманта Пауэр.

АҚШнинг БМТдаги Саманта Пауэр.

АҚШнинг БМТдаги элчиси Эроннинг янги президенти Теҳроннинг ядровий дастурига оид халқаро ҳамжамият хавотирларини ҳал қилишга шошилмаётганидан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди.

АҚШ элчиси Саманта Пауэрнинг айтишича, Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний ўтган ойда қасамёдга келтирилганидан бери Исломий Республиканинг ядровий дастурига оид бўҳронни ҳал қилиш борасида аниқ сигнал юборгани йўқ.

Президент Руҳоний ўз мамлакатининг мунозарали ядровий дастурига борасида жаҳоннинг етакчи давлатлари билан олиб борилаётган музокаралар Эрон Ташқи ишлар вазирлиги тасарруфига ўтишини эълон қилган.

Таҳлилчилар фикрича, мазкур жараён Эроннинг консерватив сиёсий кучлари тарафидан назорат қилиб келингани бу борада натижага эришилмай келган.

Ўтган ҳафта БМТнинг Атом энергияси халқаро агентлиги Эрон камида мингта такомиллашган центрифугани синовдан ўтказишга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Ғарб давлатлари Эронни яширин тарзда ядровий қурол ишлаб чиқаришга уринаётганликда айблаб келади. Теҳрон бу айбловларни рад этади.
XS
SM
MD
LG