Линклар

logo-print

Алексей Навальний сайлов олдидан сўнгги намойиш ўтказади


Алексей Навальний амалдаги мэр Сергей Собяниннинг асасий рақиби, деб кўрилмоқда.

Алексей Навальний амалдаги мэр Сергей Собяниннинг асасий рақиби, деб кўрилмоқда.

Россия мухолифати етакчиси, Москва мэрлигига номзод Алексей Навальний сайлов олдидан ўз тарафдорлари иштирокида сўнгги намойиш ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда.

Жума куни маҳалий вақт билан кечки соат еттида бошланадиган намойиш ташкилотчилари унда 25 минг киши қатнашиши кутилаётганини айтимшоқда.

Москваликлар якшанба куни кейинги ўн йилда илк бор шаҳарга янги ҳоким сайлади. Минтақа ҳокимларини сайлаш қайта тикланганидан кейин бери Москва мэри лавозимига биринчи марта сайлов ўтказилади.

Президент Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган Навальний Кремл қўллаётган амлдаги мэр Сергей Собяниннинг асасий рақиби, деб кўрилмоқда.

Жума куни Собянин ҳам ўз тарафдорлари билан намойиш ўтказади. Қолган номзодлар ўз сайловчилари билан учрашади.

Сайловолди сўровларига кўра, Собяниннинг биринчи давра овоз беришда қайта сайланиши кутилмоқда. Навальнийнинг 18 фоиз овоз тўплаб, иккинчи ўринни эгаллаши башорат қилинмоқда.

Июн ойида Навальний давлат маблағини ноқонуний ўзлаштирганлик айби билан 5 йилга қамоққа ҳукм қилинган эди. У аппеляция маҳакамасига қадар озодликка чиқарилган.
XS
SM
MD
LG