Линклар

logo-print
Покистонлик ўсмир қиз Малала Юсуфзайга жума куни Халқаро болалар тинчлик мукофоти берилади. Ҳолландиянинг болалар ҳуқуқлари билан шуғулланувчи KidsRights ташкилоти Ҳаагада ўтказиладиган маросимда, ўтган йили Толибон ҳужумидан омон қолган Малалага 100 минг евро миқдоридаги мукофотни тақдим қилади.

16 ёшли Малала беш йил аввал Шимолий Вазиристоннинг Сват водийсида Толибон ҳаракатининг исломий ҳукмронлик ўрнатиш ҳаракатларини танқид қилиб, блог ёза бошлаган. Ўтган йилнинг октябр ойида Малала бу фаолияти туфайли Толибон жангарилари ҳужумига учраб, омон қолган. Ҳозирда у Британияда муҳожиратда яшайди.

Малалага мукофот топшириш маросимида 2011 йилги Нобел Тинчлик мукофоти лауреати яманлик Тавaккул Карман иштирок этади.
XS
SM
MD
LG