Линклар

Россияда полициячиларни калтаклаган ўзбекистонлик ака-укалар қамалди


Россиянинг Новгород шаҳрида ўзбекистонлик беш ака-ука икки нафар полициячини калтаклаганлик айби билан қамоққа ҳукм қилинди.

CA-News агентлигининг Новгород вилояти бўйича Россия Тергов қўмитасига таяниб, хабар қилишича, 5 сентябр куни суд Ўзбекистон фуқаролари бўлган беш ака-укани полициячилар ҳаёти ва саломатлигига таҳдид солувчи зўравонлик қўллаганликда, айбдор деб топган.

Ҳукмда айтилишича, 2012 йилнинг 9 декабр куни маҳаллий вақт билан саот 23лар атрофида Жўрабек ва Жонибек Мирзоевлар Великий Новгорд шаҳрида ўзлари яшаб турган уй олдида полициячиларга қаршилик кўрсатган. Улардан бири домофон орқали қолган ака-укаларини чақирган. Шундан кейин Жўрабек формада бўлган полициячини ерга қулатган, Жонибек ҳам иккинчи полициячини бошига уриб, йиқитган.

Уйдан югуриб чиққан яна уч ака-ука ҳам полициячиларни калтаклай кетган.

Суд ҳукмига кўра, Улуғбек Мирзоев 4 йил, Жўрабек ва Жонибек Мирзоевлар 3 йил, Ойбек ва Отабек Мирзоевлар 3,5 йилданга озодликдан маҳрум қилинган.
XS
SM
MD
LG