Линклар

Божхона Иттифоқи Арманистоннинг Европага интеграциялашув истиқболларини савол остига қўйди


Европа Иттифоқининг кенгайиш ва қўшничилик масалалари бўйича мутасаддиси Арманистон Россия назоратидаги Божхона Иттфоқига қўшилиш истагини билдиргани расмий Еврван билан келишилганидек Ҳамкорлик келишувига иттифоқ аъзолари розилик бериши масаласини савол остида қодиради, дея билдирди.

ЕИ расмийси Штефан Фюле бу ҳақда жума куни Брюсселда Арманистон Ташқи ишлар вазири Эдвард Налбандян билан музокаралардан кейин гапирди.

Фюле жорий йил ноябр ойида Вилнюсда бўлиб ўтадиган саммитда мазкур келишувнинг имзоланишига розилик берилишини “тасаввур қилиш қийин”, дея таъкидлади.

Унинг айтишича, Арманистон Божхона Иттифоқи бўйича ўз зиммасига оладиган мажбуриятлар ЕИ келишувига мос келмайди.

Арманистон Президенти Серж Саркисян ўтган сешанба куни ўз мамлакатининг Божхона Иттифоқига қўшилишини эълон қилди.

Москва собиқ иттифоқ мамлакатларини Россия, Беларус ва Қозоғистонни ўз ичига олувчи Божхона Иттифоқига киришга ундаб келади.
XS
SM
MD
LG