Линклар

Ўзбекистонлик 33 ёшли Гулшан Ҳайдарованинг бирданига тўрт фарзандга кўзи ёриди. У тўрт ўғил туғди. Бу ҳақда Podrobno.uz нашри хабар берди.

Ўзбекистонлик шифокорларнинг айтишларича, туғруқ мураккабликсиз амалга ошган ва чақалоқларнинг ҳам, уларни онасининг аҳволи яхши.

Туғилган ўғил болаларга Ҳасан, Хусан, Ислом, Карим деган исмлар қўйилди. Шу пайтгача тошкентлик Гулшан опа бир ўғил ва бир қизнинг онаси эди.

Бу Ўзбекистон тарихида бирданига тўрт фарзанд туғилиши билан боғлиқ илк ходиса экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG