Линклар

Холокост азобини бошдан кечирган яҳудийлар узоқроқ умр кўрган


АҚШдаги Илмий кутубхона олимлари иккинчи жаҳон урушидан олдин ва кейин Исроилга кетган 55 минг поляк яҳудийлари ҳаётини таққослаб шундай хулосага келди.

Тадқиқот давомида, Холокостнинг очлик ва қийноқ азобларини бошдан кечирган эркак яҳудийлар урушдан олдин, немислар асирига тушмаслик учун Исроилга қочиб қолган миллатдошларидан ўртача ҳисобда 18 ойга кўпроқ умр кўргани маълум бўлди.

Бу тадқиқот олиб борган мутахассисларни ҳам ҳайрон қолдирган. Чунки, тиббиёт мутахассислари психологик травма, очлик, мухтожлик инсон умрини қисқартиради, деб келишган.

-Лекин, аксинча тушкунлик одамлар яшовчанлигини оширган, - дейди америкалик тадқиқотчи Бут Саги Швартс.

Шунингдек, олимлар Германия конлагери азобини кекса ёшда бошдан кечирганлар узоқроқ умр кўрганликлари ҳам маълум бўлди.

Америкалик олимларнинг ушбу тадқиқоти натижалари аёллар эркаклардан кўра депрессияга кўпроқ тасирчанлигини кўрсатган.

- Депрессияга моиллик инсон умрини қисқартириши маълум. Аёллар орасида эса депрессияга моиллик кучли. Шу боис ҳозирги вазиятда Холокост азобини бошдан кечирган эркак яҳудийлар узоқроқ яшаганини кўрамиз, -дейди Швартз.

1940 йилда Освенцим шаҳри яқинида консентрацион лагер ташкил этилган ва нацистлар шу ва бошқа лагерларда яҳудийларни ўлим чиғириғидан ўтказган.

Жами нацистлар ўлим лагерларида олти миллион яҳудий, 15 миллион турли миллат вакиллари ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG